Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.01.2018 20:55 Чоп этиш версияси

Стокгольмдаги метро бекати яқинида портлаш содир бўлди

Стокгольмнинг Худдинг туманидаги “Ворбю” метро бекати ёнида портлаш юз берди. Бу ҳақда Швеция полициясига таянган ҳолда ТТ ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Портлаш юз берган вақтда метро бекати атрофида 60 ёшли эркак ва унинг 45 ёшли умр йўлдоши бўлган. Жабрланганлар зудлик билан шифохонага етказилган. Шунга қарамасдан 60 ёшли эркак шифохонада вафот этган.

“Воқеа оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Вафот этган шахснинг умр йўлдоши айни пайтда юзи ва оёқларидаги жароҳат сабаб шифохонада қолмоқда”, дейди полиция вакили Свен-Эрик Ульссон STV каналига берган интервьюсида.

Портлаш содир этилгани ҳақидаги хабар полиция томонидан маҳаллий вақт билан 13:07 да қайд этилган. Айни пайтда воқеа жойи ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ўраб олинган. Полиция дастлабки қидирув натижаларига кўра, портлашни қотиллик ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид дея баҳоламоқда.

ЎзА
10 008