ЎзА Ўзбек

15.05.2019 10:50 Чоп этиш версияси

Стив Буллок АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйишини маълум қилди

Стив Буллок АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйишини маълум қилди

Монтана штати губернатори Стив Буллок 2020 йилги сайловларда АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйишини маълум қилди. “Кўпроқ натижага эришиш учун бизга фидойи одам керак. Шунинг учун мен президентликка номзодимни қўйдим”, деб ёзади Буллок Твиттерда.

У ўз тарафдорлари билангина машғул бўлувчи Трампдан фарқли ўлароқ кенг сайловчилар оммаси манфаатига оид туташ нуқталарни топишга уриниб кўради. АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2020 йилнинг ноябрида бўлади.

ЎзА
2 259