ЎзА Ўзбек

11.10.2018 16:16 Чоп этиш версияси

“Союз” фалокатга учради

“Союз” фалокатга учради “Союз” деб номланган, ичида икки космонавти бўлган ракета техник носозлик туфайли ерга қулади, дея хабар бермоқда “The ndependent” нашри.

НАСА хабарига кўра, фавқулодда қидирув ва қутқарув экипажлари ҳодиса жойига жўнатилган

НАСА астронавти Ник Ҳейг ва “Роскосмос” космик агентлиги астронавти Алексей Овчинин сешанба куни тушдан кейин одатдаги тартиб бўйича Қозоғистондаги “Байконур” космодромидан парвоз қилишган эди.

Улар олти соатдан кейин орбитага чиқишлари керак эди, аммо қувват кучайтиргич ишга туширилгандан, кейин сал ўтмай, у ишдан чиққан ва кема бошқаруви бутунлай йўқотилган.

Шундан кейин астронавтлар қутқарув ускунаси орқали ракетадан ажралиб фавқулодда қўнишни амалга оширган.

НАСА ва Россиянинг “Роскосмос” космик агентлигининг хабар беришича, космонавтлар Қозоғистоннинг Жезказган шаҳридан тахминан 12 километр нарида, "Байконур"дан эса тахминан 280 километр нарида жойлашган ҳудудга қўнишга муваффақ бўлишган. Шунингдек, ҳозирда астронавтлар яхши аҳволда эканлиги маълум қилинган.

ЎзА
2 196