ЎзА Ўзбек

06.02.2020 Чоп этиш версияси

Собиқ вазирлар Брюсселнинг қош-қовоғига қараб ишлаган

Собиқ вазирлар Брюсселнинг қош-қовоғига қараб ишлаган

Молдова Президенти Игор Додон Халқаро валюта фонди мониторинг миссияси раҳбари Рубен Атоян ва фонднинг Кишинёвдаги доимий вакили Владимир Тулин билан учрашди.

Молдованинг халқаро валюта фонди билан ҳамкорлигидаги сўнгги босқич 20 мартда якунига етади. “eadaily” хабарига кўра, Молдова раҳбари, Майя Санду раҳбарлигидаги аввалги ҳукумат хорижий ҳамкорларга ёқиш йўлидан бориб, халқ манфаати иккинчи ўринга тушиб қолганини, собиқ вазирлар Брюсселнинг қош-қовоғига қараб ишлаганини айтди.

“Мамлакатга бундай ҳукуматнинг кераги йўқ”, деди у ва ислоҳотларга мувофиқ фонд билан ҳамкорлик давом этишини билдирди.

1 937
ЎзА