Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.04.2018 12:36 Чоп этиш версияси

Собиқ давлат раҳбари 24 йилга озодликдан маҳрум этилди

Собиқ давлат раҳбари 24 йилга озодликдан маҳрум этилди Сеул Марказий суди Корея Республикасининг собиқ Президенти Пак Кин Хени 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар беради РИА Новости.

Пак Кин Хе 2017 йилнинг март ойи сўнггида ҳибсга олинган эди. У коррупцияда, порахўрликда, лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда, давлат сирларини ошкор этишда айбланган.

Корея Прокуратураси Пак Кин Хени ўттиз йилга озодликдан маҳрум этишни ва 18,5 миллиард вон (95 миллион доллар атрофида) миқдорида жарима ундиришни талаб қилган.

Суд мажлиси мамлакатнинг йирик телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
7 449