ЎзА Ўзбек

15.10.2018 11:26:46 Чоп этиш версияси

​Соатига 1000 километр тезлик билан ҳаракатланувчи поезд модели тақдим қилинди


Чэндудаги "National Mass Innovation and Entrepreneurship Week" кўргазмасида хитойлик муҳандислар соатига 1000 километр тезлик билан ҳаракатланувчи поезд моделини тақдим қилди.

"Global Times" хабарига кўра, ўта юқори тезликда ҳаракатланувчи бу поезд ишлаб чиқарилиши устида “China Aerospace Science and Industry Corporation” давлат ташкилотида иш олиб борилмоқда. Компания вакиллари "T-Flight" деб номланувчи мазкур поезд 2025 йилга келиб йўловчи ташувчи поезд сифатида ишга туширилишини таъкидлади. 
Мутахассислар ишланманинг муваффақиятида Хитойнинг космик жабҳадаги фан ютуқлари қўл келишини айтишган.