ЎзА Ўзбек

15.04.2019 18:05 Чоп этиш версияси

Синглисининг ваҳший қотили бўлган акага ҳукм ўқилди

Синглисининг ваҳший қотили бўлган акага ҳукм ўқилди

Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди ўз синглисини ўлдирган акани 18 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бу ҳақда Тожикистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, қотиллик Сўғд вилоятининг Истаравшан шаҳрида содир этилган. Фуқаро 17 ёшли синглисини қишлоқда оила обрўсини тўкканликда айблаб, оғилхонага олиб киради. У ерда ўрталарида юзага келган жанжал вақтида қизни целлофан пакет билан бўғиб ўлдиради. Сўнгра жасадни оғилхонада олиб чиқиб яшириш мақсадида унинг бошини танасидан ажратади.

Бу воқеадан хабар топган йигитнинг отаси ўғлига ёрдам бериш мақсадида қизининг жасадини “Опель Вектра” русумли машинага ортиб, эски сувсиз каналга яширган.

Кейинчалик Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жиноят содир этишда гумон қилинган акани қўлга олган. Қотил Тожикистон ЖКнинг тегишли моддали билан айбдор деб топилган ва унга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Жазони қаттиқ тартибдаги колонияда ўташ белгиланган.

ЎзА
1 883