ЎзА Ўзбек

11.07.2020 Чоп этиш версияси

Сингапурда парламент сайловлари бўлиб ўтди

Сингапурда парламент сайловлари бўлиб ўтди
Straits Times газетасининг ёзишича, жума куни тушгача 840 минг сайловчи овоз бериб бўлишган. Улар сайловда иштирок этадиган фуқароларнинг 31 фоизини ташкил этади.

Сингапурда бу галги сайлов янги шароитларда ўтказилди, дейиш мумкин. Хусусан, 2020 йил 26 майдан бошлаб Сингапурда сайловчилар учун алоҳида тартиб жорий қилинганди. Жумладан, COVID-19 инфекциясига чалинганлар махсус сайлов участкаларида овоз беришди. 

Овоз беришда қатнашганларни коронавирусдан ҳимоялаш учун қўшимча чоралар кўрилди. Масалан, одамлар кўп йиғилмаслиги учун сайлов участкалари сони оширилди. Барча сайловчилар қоидага амал қилиб, ниқоб тақиб, масофани сақлаган ҳолда овоз берган.

2 026
ЎзА