Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 18:22 Чоп этиш версияси

Швейцария Алп тоғларида 5 киши ҳалок бўлди

Швейцария Алп тоғларида 5 киши ҳалок бўлди 14 кишилик чанғичилар гуруҳидан омон қолганлардан 5 нафарининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда. 4 киши эса енгил гипотермия ташхиси билан касалхонага ётқизилди.

Полициянинг айтишича тоғда тўсатдан бошланган қор бўрони чанғичиларни ғафлатда қолдирган. Улар бир кеча очиқ ҳавода тунни ўтказишга мажбур бўлишган. Жабрланганларни қутқариш ишларига 8 та вертолёт жалб этилди. Ҳалок бўлганлардан бири тоғдан йиқилиши оқибатида, 3 киши касалхонага олиб борилгандан сўнг, яна бир киши зарур тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай душанба куни вафот этди.

Чанғичилар Италия, Франция ва Германия фуқаролари бўлишган

5 028