ЎзА Ўзбек

04.09.2020 Чоп этиш версияси

Шри-Ланкада нефть ортилган супертанкер ёниб кетди

Шри-Ланкада нефть ортилган супертанкер ёниб кетди

Пайшанба куни Шри-Ланканинг шарқий қирғоғида нефть супертанкери ёниб кетди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Тахминан 2 миллион баррель нефт ортилган New Diamond танкеридаги ёнғин давом этмоқда. Танкер бортида 23 экипаж аъзоси бўлган, улардан бири ҳалок бўлган, қолганлари қутқарилган.

Кемадан нефть тўкилгани ҳақида хабар йўқ. Ёнғинни учиришга Россия денгиз флоти ва Ҳиндистоннинг қирғоқ қўриқлаш кемалари жалб қилинган.

2 017
ЎзА