Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 10:53 Чоп этиш версияси

Шимолий ва Жанубий Корея расмийлари яна музокара ўтказмоқда

Шимолий ва Жанубий Корея расмийлари яна музокара ўтказмоқда
Бугун бетараф ҳудуд Пханмунжонда Шимолий ва Жанубий Корея давлатлари расмийларининг музокаралари бошланди.

Рёнхап”нинг маълум қилишича, музокарада КХДР делегацияси 2000 йилдаги Жануб ва Шимолнинг илк тарихий саммити шарафига ва Кесон шаҳрида икки халқнинг мулоқот пунктини очишга бағишланган қўшма тадбирларни ўтказишни таклиф этган. 

Қайд этилишича, ҳозирда музокаранинг биринчи қисми тугаган. Миллий бирлашув ишлари вазири Чо Мён Гюн (Жанубий Корея) ва мамлакатни тинч йўл билан бирлаштириш қўмитаси раиси Ли Сон Гвон (Шимолий Корея) бошчилигидаги делегациялар куннинг иккинчи ярмида яна учрашади. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Нью-Йоркда АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва КХДР Меҳнат партияси раиси ўринбораси Ким Ён Чхол ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Маълум бўлишича, бугун Шимолий Кореянинг расмий вакили Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампга Ким Чен Иннинг мактубини топширади. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 554