ЎзА Ўзбек

19.09.2020 Чоп этиш версияси

"Шимолий оқим-2" лойиҳасининг қурилиш ишлари Қўшма Штатларнинг таҳдиди шароитида олиб борилмоқда"

"Шимолий оқим-2" лойиҳасининг қурилиш ишлари Қўшма Штатларнинг таҳдиди шароитида олиб борилмоқда"

"Шимолий оқим-2" лойиҳасининг қурилиш ишлари 97 фоизга якунланган, деди Мекленбург-Олд Померания федерал ери бош вазири Мануэла Шлезвиг Бундестагда.

Бу ҳақда "РИА Новости" хабар тарқатган.

Лойиҳанинг логистик терминали мавжуд Муркан порти жойлашган ҳудуд раҳбарининг айтишича, ишлар Қўшма Штатларнинг таҳдиди шароитида олиб борилмоқда.

"Штатлар раҳбариятга ва кичкинагина Муркан портига ҳам таҳдид қилмоқда, ваҳоланки, улар ҳеч қандай ноқонуний иш қилгани йўқ. Вашингтон қўрқитаётган бу одамлар газ қувурини ётқизмоқда, бу қувурлар лойиҳанинг ўзи каби қонуний", деди Шлезвиг.

Бош вазир Германия қайта бирлашувининг 30 йиллиги арафасида бу каби ишлар "ҳайратли" бўлаяпти, дея таъкидлади.

1 838
ЎзА