ЎзА Ўзбек

13.04.2020 Чоп этиш версияси

Шимолий Кореяда парламент сессияси Ким Чен Иннинг иштирокисиз ўтди

Шимолий Кореяда парламент сессияси Ким Чен Иннинг иштирокисиз ўтди
Агентликнинг хабар беришича, 12 апрелда бўлиб ўтган сессияни Олий халқ мажлиси президиуми раиси ва Давлат кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Цой Рён Хэ олиб борган. У мамлакатда Ким Чен Индан кейин "иккинчи шахс" ҳисобланади. Бироқ, сессия иштирокчилари рўйхатида Ким Чен Ин номи қайд этилмаган. 

Бу ҳақда Шимолий Кореянинг марказий телеграф агентлиги маълум қилди.

Шимолий Кореянинг Бир палатали парламенти аввал эълон қилинган санадан икки кун кечикиб йиғилди, бироқ агентлик тарқатган хабарда бунинг сабаби айтилмаган.

Олий халқ мажлисининг баҳорги сессияси ҳар йили апрель ойида, ҳозирги давлат раҳбарининг амакиси Ким Ир Сеннинг 15 апрелда нишонланадиган туғулган куни арафасида бўлиб ўтади.

Сессияда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Сон Гвон Давлат кенгаши аъзоси бўлган. Таъкидлаш жоизки, ташқи ишлар вазири ҳар доим ушбу олий ижро органи таркибига киритилади.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига Ян Син Хо сайланди, шунингдек, табиий захиралар, машинасозлик, енгилсаноат вазирликларига ҳам янги тайинловлар амалга оширилган, дейилади хабарда.