ЎзА Ўзбек

27.08.2018 12:27 Чоп этиш версияси

Шимолий Корея япон сайёҳини озод қилмоқчи

Шимолий Корея япон сайёҳини озод қилмоқчи
Ҳукумат расмийларининг маълумотига кўра, август ойи бошларида ҳибсга олинган япон фуқароси Томоюки Сугимото ҳукумат буйруғига кўра озод этилиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда BBC.

Саёҳат мақсадида келган япон фуқароси мамлакат қонунчилигини бузганликда айбланаётган эди. 

Япония ҳукумати ушбу масала ижобий ҳал бўлмагунча Шимолий Корея билан ҳеч қандай ҳамкорлик амалга оширилмаслигини маълум қилган.

Шимолий Кореяда сайёҳларнинг ўзбошимча ҳаракатлари юзасидан жиноий иш қўзғатилиш ҳолатлари кўп учрайди. Бу ерга келувчи сайёҳлар ҳукумат томонидан мунтазам равишда жиддий назоратга олинади.

З.Мирзабоева, ЎзА
4 916