ЎзА Ўзбек

22.02.2019 Чоп этиш версияси

Шимолий Корея озиқ-овқат инқирози ҳақида огоҳлантирмоқда

Шимолий Корея озиқ-овқат инқирози ҳақида огоҳлантирмоқда Шимолий Корея 2019 йилда 1,4 миллион тонналик озиқ-овқат етишмаслигидан огоҳлантирди.

Бунга сўнгги пайтларга мамлакатда кузатилаётган юқори ҳарорат, қурғоқчилик, сув тошқинлари шу жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан жорий қилинган санкциялар асосий сабаб қилиб келтирилган.

1950-53 йиллардаги Корея уруши ва хавфсизлик кафолатлари сабабли Шимолий Корея ядровий қуроллар ишлаб чиқаришни жадаллаштирган ва кейинчалик ушбу қуроллар билан Қўшма Штатларга таҳдид қила бошлади. Вашингтон Шимолий Кореядан ушбу ядровий қуроллардан воз кечишини талаб қилиб келмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 давлат Пхеньян ядровий ва баллистик ракета дастурларини молиялаштиришни тўхтатиш учун 2006 йилдан бери Шимолий Кореяга санкцияларни бир овоздан қўллаб-қувватлаган эди.

Ушбу сабаблар мамлакат иқтисодиётини ўта ночор аҳволга келтириб қўйди. Бу эса айни дамда мамлакат бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаслиги, аҳоли турмуш тарзининг паст даражага тушиб қолиши каби қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.

2 196
ЎзА