ЎзА Ўзбек

13.09.2018 11:52 Чоп этиш версияси

Шимолий Корея иқтисодий тараққиётга интилмоқда

Шимолий Корея иқтисодий тараққиётга интилмоқда

КХДР ташқи иқтисодий ишлар вазири Ким Ён Чже Шимолий Корея иқтисодий тараққиёт сари интилаётганини маълум қилди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

“Мамлакатимиздаги вазият ҳақида қисқача айтадиган бўлсак, Корея Меҳнат партиясининг учинчи пленумида давлат кенгаши раиси ўртоқ Ким Чен Ин стратегик йўналишни белгилаб берди, унга кўра барча саъй-ҳаракатлар мамлакатни иқтисодий равнақ эттиришга йўналтирилиши лозим ва шу асосда КХДР бор кучини иқтисодий ривожланишга сарфлаб, иқтисодиётнинг турли тармоқлари бўйича мисли кўрилмаган ютуқларга эришмоқда”, деган Ким Ён Чже Приморье губернатори Андрей Тарасенко билан Владивосток Шарқий иқтисодий форум доирасида ўтказилган учрашувда.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 512