ЎзА Ўзбек

23.08.2018 15:09 Чоп этиш версияси

«Шамбала» фильмини суратга олиш ишлари бошлаб юборилди

«Шамбала» фильмини суратга олиш ишлари бошлаб юборилди

Ушбу фильм “Оқ кема” повести асосида суратга олинадиган иккинчи фильм бўлади.

Қирғизистонда Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема” повести мотивлари асосида «Шамбала» фильмини суратга олиш ишлари бошлаб юборилди.

Картина режиссёри Артиқпай Суйундуков фильм сценарийсига бир неча йил мобайнида тайёргарлик кўрилганини, ўз вақтида повест муаллифининг шахсан ўзи рухсат берганини ва суратга олиш учун тавсия қилганини маълум қилди.

«Шамбала» лентаси Кемина, Балиқчи шаҳарларида, шунингдек, Норин вилоятида суратга олинади. Фильм премьераси 2019 йилда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

«Шамбала» “Оқ кема” повести асосида суратга олинадиган иккинчи фильм бўлади. Повестнинг номи асосидаги биринчи картина 1976 йилда режиссёр Болот Шамшиев томонидан суратга олинган эди.

ЎзА
5 252