ЎзА Ўзбек

05.03.2019 14:46:44 Чоп этиш версияси

ШҲТ террорчиликка қарши курашда Эронга кўмак бериши маълум қилинди


Эроннинг Хитойдаги элчиси Муҳаммад Кишварзода билан учрашувда ШҲТ бош котиби Владимир Норов эронлик ҳамкасбига 13 февралда Систон ва Белужистон вилоятларида содир бўлган террорчилик юзасидан ҳамдардлик билдириб, ШҲТ террорчиликка қарши курашда Эронга кўмак беришини маълум қилди.

“IRNA” хабарида томонлар террорчиликка қарши курашда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олгани айтилган.​