ЎзА Ўзбек

12.07.2018 19:30 Чоп этиш версияси

Ўш шаҳри мэри лавозими учун номзод

Қирғизистоннинг жанубий пойтахти бўлмиш Ўш шаҳри мэри лавозими учун номзод – Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг Ўш вилоятидаги вакили Таалайбек Сарибашев кураш олиб боради.

«Қирғизистон» партияси ўз номзодини Ўш мэри раҳбари лавозимига илгари сурганига қарамай, мазкур фракциянинг шаҳар Кенгашидаги депутатлари бу қарорни-қўллаб қувватламади. Худди шунингдек, Ўш шаҳар Кенгаши таркибига кирувчи бошқа партиялар ҳам жанубий пойтахт мэрлиги учун сайловга ўз номзодини қўймасликка қарор қилди. Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Расулбек Қадировнинг маълум қилишича, Ўш шаҳри мэри учун ягона номзод сифатида Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг минтақадаги вакили Таалайбек Сарибашев рўйхатга олинган. 

Унинг маълум қилишича, номзод Ўш шаҳар кенгаши томонидан илгари сурилди. Даъвогарнинг ўзи ягона номзод бўлишини кутмаганини тан олди ва рақобатли сайловда иштирок этишга умид қилганини айтди. Ўш раҳбарлиги учун сайловлар 18 июль куни бўлиб ўтади.

ЎзА
4 881