ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Сергей Лавров: НАТО Ливиядаги давлатчиликни барбод қилди

Сергей Лавров: НАТО Ливиядаги давлатчиликни барбод қилди

2011 йилда НАТО Ливиядаги давлатчиликни барбод қилди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шри-ланкалик ҳамкасби билан бирга ўтказган матбуот анжуманида. Анжуман “RT” телеканалида трансляция қилинган.

“Айни шу жинояткорона ҳаракат туфайли ҳамон биз, энг аввало, Ливия халқи азият чекмоқда”, деди Лавров. У, шунингдек, Россия томони европаликлар ва Ливияга қўшни давлатларни куч ишлатиш эмас, ўзаро мулоқот орқали зиддиятга ечим топишга чорлашини айтган.

1 758
ЎзА