ЎзА Ўзбек

02.08.2020 Чоп этиш версияси

Серена Уилямс Америка мактабларига 4 миллион дона ниқоб тарқатишга ёрдам беради

Серена Уилямс Америка мактабларига 4 миллион дона ниқоб тарқатишга ёрдам беради

Америкалик номдор теннисчи аёл, жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси эгаси Серена Уилямс намунали акция иштирокчисига айланди. Яъни, яқин орада АҚШдаги мактабларга 4,25 миллион дона ҳимоя ниқоблари ажратилади.

Машҳур эгизакларнинг кичиги – Серена ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзишича, у Мактаб кенгашлари миллий ассоциацияси ҳамда кийим ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ва нашриёт билан ҳамкорликда таъминот даражаси паст бўлган мактаблар ўқувчилари учун шахсий ҳимоя воситалари етказиб бериш орқали ҳомийлик тадбирида қатнашади. Акция доирасида, шунингдек, ўқув материаллари ҳам тақдим этилади.

«Мен бу ҳақда мактабларимизга хабар қилиш ва ўқувчиларга ёрдамлашиш имконига эга бўлганимдан хурсандман», - дейди 38 ёшли спортчи.

2 228
ЎзА