Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 17:18 Чоп этиш версияси

Сел хавфи ҳамда музларнинг эришидан огоҳлантирувчи механизмини жорий этиш таклиф этилмоқда

Сел хавфи ҳамда музларнинг эришидан огоҳлантирувчи механизмини жорий этиш таклиф этилмоқда
ЮНЕСКО Олмаотада сел хавфи ҳамда музларнинг эришидан огоҳлантирувчи механизмини жорий этишни таклиф этди, деб хабар беради krisha.kz.

Олмаота шаҳрида фавқулодда вазиятлар мавзусига бағишланган минтақавий форум йиғилишида ЮНЕСКОнинг Олмаота шаҳридаги ташкилоти лойиҳа мутахассиси Кристинэ Товмасян ўз сўзида “Бу лойиҳани нафақат Қозоғистонда, балки Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳам амалга оширмоқчимиз. Лойиҳа, асосан, уч жиҳатга қаратилган. Биринчиси, маълум тажриба ҳудудларида огоҳлантирувчи тизимни жорий этиш; иккинчиси, музларнинг эриши билан боғлиқ хатарлар ҳақида хабардор қилиш. Масалан, Олмаотада жуда кўп хавфли сув омборлари мавжуд. Ниҳоят учинчи жиҳат – вазиятни мониторинг қилиш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг салоҳиятини оширишдан иборат. 

Лойиҳа бўйича таклифлар кўриб чиқилмоқда. Умид қиламизки, бир ойдан сўнг уни амалга ошириш имкониятига эга бўламиз ва аниқ тадбирлар ва лойиҳа бюджетини белгилаш учун идоралар ҳамда ташкилотлар билан учрашув ўтказамиз. Таклифни молиялаштириш масаласи Мослашув жамғармаси (ривожланаётган мамлакатларга ёрдам кўрсатиш, иқлим ўзгаришини мувофиқлаштириш жамғармаси)га киритилган”, дейди.

Таъкидлаш жоизки, Денгиз кўлларининг қуриши ва музларнинг эриши нафақат сел ва кўчкилар билан, балки яқин келажакда тоза ичимлик сувининг етишмаслиги билан ҳам хавфлидир. БМТ мутахассислари иқлимнинг ўзгариши натижасида 30 йилдан сўнг Ер юзида 5 млрд. аҳолига тоза ичимлик суви етишмаслигини тахмин қилмоқдалар. Бу ҳақда жорий йил 19 мартда Бразилия шаҳрида ўтказилган Сув ресурсларига бағишланган VIII Жаҳон форумида БМТ ўз ҳисоботида таъкидлаб ўтган. 

Унга кўра, сувнинг юқори даражада ифлосланиши, яшил экинларнинг камайиши ва иқлимнинг ўзгариб бораётгани 2050 йилга келиб сайёрамизда истеъмол сувининг ҳалокатли танқислигига олиб келиши мумкин.

Умида Қурбонова

4 845