Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2018 12:38 Чоп этиш версияси

Сайёҳлар “Сибир куйдиргиси” хавфидан огоҳлантирилди

Нинся (Хитой мухтор вилояти) маҳаллий ҳокимликлари тарқатган хабарга асосланиб “Роспотребнадзор” ( Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон саломатлигини назорат қилиш федерал хизмати) сайёҳларни Хитойда ўта юқумли касаллик тарқалганидан огоҳлантирди.

Маълум бўлишича, Хитой ҳудуди марказининг шимолий қисмидаги аҳоли пунктларида яшовчи уч нафар инсонда “Сибир куйдиргиси”нинг тери шакли аниқланган. Беморларнинг бири ҳозирда вафот этган бўлса, қолганлари шифохонада. 25 киши хавфли касалликни юқтириб олганлар билан алоқада бўлган.

Ҳозирда ўткир юқумли касаллик қайд қилинган ҳудудда карантин эълон қилинган бўлиб, қорамол бозорлари ҳам ёпиб қўйилган.

Маълумот учун: Сибир куйдиргиси (Сибир яраси, антракс)- инсон ва ҳайвонларга хос бўлган ўткир юқумли касаллик бўлиб, тери ва тери ости тўқималарида серозли ва геморагик шишлар пайдо бўлиши билан характерланади. Касалик одамларга касал ҳайвонларни парваришлаганда, касалланган ҳайвонлардан олинган тери, жунга ишлов берганда, касалланган ҳайвонларнинг сути ва гўштини истеъмол қилган холларда, ветеринария мутахассиси рухсатисиз ҳайвонларни сўйиш, ветеринария кўригидан ўтмаган чорвачилик маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида юқади.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 693