05.10.2018 Чоп этиш версияси
Сайловлар бўлмагунича ҳарбий қўшинлар олиб чиқилмайди

Сурияда сайловлар бўлиб ўтмагунича Туркия бу мамлакатдан ўз қўшинларини олиб чиқмайди. Reuters хабарига кўра, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон Истанбулдаги форумда шу ҳақда фикр билдириб, “Сурия халқи сайловларда иштирок этганидан кейин, биз уни янги ҳукуматга топшириб, қўшинларимизни олиб чиқамиз”, деб таъкидлаган.
Шунингдек, Эрдўғон Россия президентининг Сурия шимолидаги ҳукумат қўшинлари ва жангарилар ўртасида хавфсиз ҳудудни ташкил қилиш бўйича таклифини қўллаб-қувватлашини айтган.
2 908
ЎзА