Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

28.04.2018 16:30 Чоп этиш версияси

Саудия ҳаво мудофааси Яман ҳудудидан отилган баллистик ракеталарни уриб туширди

Саудия Арабистони ҳаво мудофааси тизими шанба куни “Ансар Аллоҳ” ҳаракати тарафдорлари томонидан қироллик ҳудуди томон отилган тўртта баллистик ракетани уриб туширди.

Бу ҳақида Саудия ахборот портали “Ажил” хабар қилмоқда.

Унга кўра, ракеталар қироллик жанубидаги Жизан вилоятида ҳавода йўқ қилинган. Зарбалар оқибатида ҳеч ким жабрланмади.

Сал олдинроқ, Яманнинг Almasirah телеканали, исёнчилар Яман билан чегарадаги Жизан вилояти ҳудудида жойлашган объектларга 8 та "Бадр-1" русумидаги баллистик ракеталарни йўллаганини хабар қилганди.

Саудия Арабистони объектларини Яман томонидан ўққа тутилаётгани Саудия шарқидаги Дахран шаҳрида 15 апрел куни бўлиб ўтган Араб давлатлари лигаси саммитининг кун тартибидаги энг муҳим мавзулардан бири бўлган. Учрашув иштирокчилари ҳужумларни қоралаб, можаронинг тобора кучайиб бораётганидан ташвиш билдиришганди.

Ўтган ойда хусийлар хужумлар сонини сезиларли даражада оширди. Исёнчиларнинг фикрига кўра, ракеталар ўз мақсадларига этишди. Ар-Риёд эса Саудия Арабистони ҳаво мудофааси томонидан барча ўқлар ушлаб қолинганини,таъкидламоқда. Саудия ҳарбийларига кўра, ҳусийлар томонидан отилган 100 дан ортиқ баллистик ракета зарарсизлантирилган.

Нозима Тошпўлатова, ЎзА
3 024