ЎзА Ўзбек

31.07.2020 Чоп этиш версияси

Саудия Арабистонида Ҳаж амали бошланди...

Саудия Арабистонида Ҳаж амали бошланди...

Саудия Арабистонида исломнинг беш устунларидан бири бўлмиш Ҳаж амали зиёрати бошланди. Қироллик берган маълумотларга кўра Ҳаж амалининг биринчи кунида коронавирус касаллиги ҳолатлари кузатилмаган. Одатда Ҳаж амалини бажариш учун дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб мусулмонлар Маккага ташриф буюрадилар.

Маълумотларга кўра энг кўп зиёратчилар (3 миллион) 2012 йилда қайд этилган. 2020 йилда Маккада 2.5 миллиондан ортиқ зиёратчилар қабул қилиниши кутилган эди. Бироқ, пандемия сабабли зиёратчилар сони 10 минг нафардан ортиқ эмаслиги айтилмоқда. XIX асрда ҳам юқумли касалликлар сабаб Ҳаж амали зиёратчилари камайтирилгани ва чеклангани айтилади. Жорий йилда Ҳаж зиёратини Саудия Арабистони фуқаролари ва шу вақтгача мамлакат ичкарисида бўлган хорижликлар амалга ошириши мумкин. Маккага келган зиёратчилар Ҳаж амалини бажаришдан аввал карантинда сақланган, зиёратдан сўнг ҳам улар икки кун ўзини иҳота қилиши зарур бўлади.

Шу вақтгача Саудия Арабистонида 270 минг нафар киши коронавирус билан касалланган.

Ҳаж зиёратидан тушувчи маблағ Саудия Арабистони қироллиги ички ялпи маҳсулотининг 10 фоизини ташкил этади. Бу 5-6 миллиард АҚШ доллари деганидир.

_113697679_710c958e-ef01-4860-b84e-9e3afb5c89b2.jpg

_113697681_3b6f8288-b1d9-48ab-9d34-c9b8df5d5b0c.jpg

_113697987_7782c7ba-a7ac-42b7-a772-1ee24a5f91e0.jpg

_113697983_7b03f718-4e4d-47ee-b873-5b2fc83d9dc3.jpg

2 089
ЎзА