ЎзА Ўзбек

12.12.2017 10:26 Чоп этиш версияси

Саудия Арабистонида 35 йиллик тақиқ бекор қилинмоқда

Саудия Арабистонида 35 йиллик тақиқ бекор қилинмоқда “Financial Times”нинг (Буюк Британия) хабар беришича, Саудия Арабистони мамлакатда кинотеатрлар фаолиятига қўйилган 35 йиллик тақиқни бекор қилмоқда.

Саудия Арабистони ахборот ва маданият вазири Аввад Ал Авваднинг сўзларига кўра, илк кинотеатрлар 2018 йилнинг март ойида ишга тушиши режалаштирилмоқда. Мамлакатда ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар дастурини татбиқ этиш доирасида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа иқтисодиётни янада ривожлантириш ва диверсификация қилишга хизмат қилади.

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида кинотеатрлар сони 2030 йилга бориб 300 тани ташкил этади. Бу 30 мингта иш ўрни яратиш имконини беради.

ЎзА
12 186