ЎзА Ўзбек

13.12.2017 12:07 Чоп этиш версияси

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг иқтисодий тараққиётида нима муҳим ўрин тутиши айтилди

Гасим минтақаси кичик ва ўрта корхоналар қўмитаси Саудия Арабистони Подшоҳлигида ташкил этилган шу йўналишдаги биринчи қўмита ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлашдир.

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг етакчи газеталаридан бири “ар - Риёз”нинг хабарига кўра, Гасим минтақаси ҳокими шаҳзода Файсал бин Мишъал бин Сауд бин Абдулазиз Ол Сауд Гасим минтақаси кичик ва ўрта корхоналар қўмитаси раиси билан ўтказган учрашувида Подшоҳлик иқтисодий тараққиётида кичик ва ўрта корхоналар муҳим ўрин тутишини таъкидлаган. Унинг фикрича, мазкур корхоналарнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги аҳамияти кўплаб иш ўринлари яратишида алоҳида ўз аксини топади.

Бундан ташқари, шаҳзода кичик ва ўрта корхоналар тадбиркорлик ривожланишига ҳисса қўшиши орқали Ялпи миллий маҳсулот ўсиши, иқтисодни диверсификация қилиш, мустаҳкам иқтисодий асос барпо этиш ва янги иш ўринлари яратиш каби йўналишларда муҳим ўрин тутишини билдирган. Буларнинг барчаси Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “2030 йилга назар” режаларига мос келади.

Фатҳиддин Самариддинов тайёрлади

УзА
9 064