ЎзА Ўзбек

28.08.2020 Чоп этиш версияси

Саудия Арабистони Ироқдаги ҳарбийларини Сурияга кўчирди

Саудия Арабистони Ироқдаги ҳарбийларини Сурияга кўчирди

Саудия Арабистони ўзининг Ироқдаги ҳарбийларидан бир гуруҳини Суриянинг Ал Ҳасаки вилоятида жойлашган Шаддодий базасига кўчирди, деб ёзади Сурияда чиқадиган “Ал-Ватан” газетаси.

Риа Новости хабарида келтирилишича, газетада Ироқда жойлашган Тожи ҳарбий базасидаги саудиялик ҳарбийлар АҚШ қуролли кучларининг ҳарбий карвони таркибида кўчирилган. АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари ҳозирги пайтда Суриянинг шимолида расмий Дамашқнинг розилигисиз жойлашиб турибди.

Маълумот учун, Сурия ҳукумати бир неча бор мазкур ҳарбий иштирок ноқонуний экани ва мамлакатнинг нефть конларидаги қароқчилик билан боғлиқ эканини таъкидлаб келмоқда.

1 270
ЎзА