ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Саудия қамоқхоналаридаги 850 нафар ҳиндистонлик маҳбус озод қилинади

Саудия қамоқхоналаридаги 850 нафар ҳиндистонлик маҳбус озод қилинади Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салман Ҳиндистонга ташрифи давомида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг сўрови билан Саудия қамоқхоналаридаги 850 нафар ҳиндларни озод қилишга буйруқ берди.

Саудия қамоқхоналарида чет элдаги жиноятлари учун қамалган кўп сонли ҳиндлар сақланади. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг 2019 йил январь ойидаги ҳисоб-китобларига кўра, қиролликда одам ўлдириш, одам ўғирлаш, порахўрлик, алдаш, гиёҳванд моддалар сотишда алоқадорлик каби жиноятлар учун 2224 нафар ҳинд қамоққа олинган.

Саудия Арабистондаги 2,7 миллионга яқин ҳиндлар қиролликдаги энг катта чет эллик жамоани ташкил қиладилар. Уларнинг кўпчилиги қурилиш, уй-рўзғор хизматлари ва савдо-сотиқ каби кам ҳақ тўланадиган соҳаларда ишлайдилар.

Душанба куни Саудия Арабистони шаҳзодаси 2100 нафар покистонлик маҳкумларни қамоқдан озод қилишни буюрган эди.

2 098
ЎзА