ЎзА Ўзбек

04.10.2018 10:11:00 Чоп этиш версияси

Санкциявий ҳаракатларни тўхтатиш талаб қилинди


БМТ Халқаро суди АҚШдан Эронга нисбатан санкциявий саъй-ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилди. 

Бу билан Эроннинг АҚШ устидан қилган даъвоси қисман қониқтирилди. Қарор мазкур инстанция сайтида эълон қилинган бўлиб, судьялар бу борада якдил фикр билдирган. 

Бунда Эронга нисбатан инсонпарварлик ёрдами ва Эрон авиациясига чекловлар назарда тутилган. АҚШга нисбатан бу чора-тадбирлар икки давлат орасидаги зиддиятларнинг ечим топиши муддатига кўра вақтинча экани ҳам қайд этилган.