ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

"Samsung"дан янгилик: янги форматдаги «эгилувчан» смартфон

"Samsung"дан янгилик: янги форматдаги «эгилувчан» смартфон

Samsung йилнинг асосий янгилиги Galaxy S10дан ташқари яна бир қурилма, мутлақо янги — катта эгилувчан дисплейга эга бўлган смартфон-планшет тарзидаги гибрид қурилмани тақдим этди.

Samsung Galaxy Fold ихчам қурилмаларнинг янги авлодини бошлаб бермоқда. Қурилма ҳам смартфон, ҳам планшетни ўзида мужассам этган. Очиқ ҳолатда у 7 дюймли планшетга, йиғилган ҳолатда смартфонга айланади. Унинг катта экрани интернетда фильм томоша қилиш билан бирга, бир вақтнинг ўзида бир неча иловаларда ишлаш имконини беради. 

Galaxy Fold учун махсус икки букланувчи Infinity Flex дисплейи ишлаб чиқилган. Букилган жойда ҳеч қандай чизиқ ёки алоҳида айрилиб турувчи нарсани кўрмайсиз. Қурилма шу даражада эҳтиёткор букилагани боис экран мунтазам очиб ёпиш жараёнида ҳеч бир талофат олмайди. Компания бу қурилманинг ниҳоятда мустаҳкамлигига кафолат бермоқда. 

2 782
Г.Азимова, ЎзА​​