ЎзА Ўзбек

24.08.2019 Чоп этиш версияси

Самолётнинг кескин қўниши натижасида 7 нафар йўловчи жабрланди

Самолётнинг кескин қўниши натижасида 7 нафар йўловчи жабрланди

Hawaiian Airlines авиакомпаниясига тегишли самолётнинг Қўшма Штатлардаги Гонолулу шаҳрига кескин фавқулодда қўниши натижасида жабрланган етти нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.

“CNN”нинг маҳаллий ҳукумат маълумотига асосан хабар беришича, самолётнинг борти тутунга тўлиб қолиши фавқулодда қўнишга сабаб бўлган. Жабрланганлар ҳаёти хавф остида эмас. Самолётдаги вазият сабаблари ўрганилмоқда. Самолёт ичида 184 йўловчи бўлган.

2 805
ЎзА