ЎзА Ўзбек

15.03.2019 16:25 Чоп этиш версияси

Самарқандлик ёшлар Қозоғистон университетларига таклиф этилди

Самарқандлик ёшлар Қозоғистон университетларига таклиф этилди

Самарқанд шаҳрида “Қозоғистон таълим кунлари” илмий-маърифий кўргазмаси ўтказилди.

Унда қўшни республикадаги 12 та олий таълим муассасасида тайёрланаётган мутахассисликлар, ўқув жараёнлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Икки йилдан буён ўтказиб келинаётган тақдимотда бу гал 5 мингдан ортиқ йигит-қизлар иштирок этиб, Қозоғистондаги олий ўқув юртларига қабул ва ўқиш ҳақида ўзлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топди. 

photo5212936523555646300.jpg

– Ўтган йил май ойида ўтказилгани кўргазмадан сўнг 300 нафар ўзбекистонликлар бизнинг университетга ҳужжат топширди ва суҳбат асосида ўқишга қабул қилинди, – дейди Қозоғистоннинг Ижтимоий-инновацион университети проректори Мусабек Ақилбоев. – Уларнинг кўпчилигини самарқандлик ёшлар ташкил этади. Бугунги тақдимода ҳам ёшлар бизнинг мутахассисликларга катта қизиқиш билдирди ва бу йил юртингиздан яна ҳам кўпроқ абитуриентлар боришига ишонамиз.

Тақдимотларни кузатган йигит-қизларнинг айтишича, Қозоғистондаги олий таълим муассасаларида ўқиш учун контракт суммасининг арзонлиги ва масофавий таълимнинг йўлга қўйилганига уларга манзур бўлган. 

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
1 597