Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 14:33 Чоп этиш версияси

Салкам қирқ йил бурун Афғонистонда уриб туширилган ҳарбий учувчи ҳаёт эканлиги маълум бўлди

Салкам қирқ йил бурун Афғонистонда уриб туширилган ҳарбий учувчи ҳаёт эканлиги маълум бўлди
Шу вақтгача бедерак кетган деб ҳисобланган россиялик ҳарбий учувчи тирик ва у Афғонистонда яшамоқда. 

Бу ҳақда Россия десантлари кенгаши раҳбари, генерал-полковник Валерий Востротин РИА Новостига маълум қилган. 

Қайд этилишича, Валерий Востротин 80 йилларда Афғонистон ҳудудида уриб туширилган россиялик учувчининг тирик топилгани жуда ғаройиб эканлиги, энди собиқ ҳарбийга нафақат молиявий, ташкилий ёрдам, шунингдек, жамоатчи ташкилотлар кўмаги ҳам кераклигини таъкидлаган. 

Аммо, Валерий Востротин маълумотнинг махфийлигини рўкач қилиб, собиқ учувчининг исм-шарифини ошкор этмаган. 

Очиқ манбалар маълумотларига кўра 1979-1989 йиллар оралиғида Афғонистонда Собиқ Иттифоқ ҳаво кучларининг 125 та ҳарбий самолёти уриб туширилган бўлган. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 769