ЎзА Ўзбек

29.06.2020 Чоп этиш версияси

Сўровномада Украина президентининг рейтинги икки бараварга пастлагани айтилди

Сўровномада Украина президентининг рейтинги икки бараварга пастлагани айтилди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг эътироф рейтинги ўтган йилнинг сентябрига нисбатан олинганда икки бараварига пастлаб, энг қуйи кўрсаткични қайд этди.

«Обозревател» бу хусусда Разумков Маркази сўрови натижасига кўра хабар тарқатди.

Сўровда қатнашганларнинг 25,3 фоизи президентлик сайловида Зеленскийга овоз беришини билдирган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг сентябрида 56,1 фоизни ташкил қилган.

Собиқ президент Порошенкога 11,1 фоиз одам овоз беришини маълум қилган, унинг бу борадаги аввалги кўрсаткичи эса 6,1 фоиз бўлган. Шунингдек, «Баткившина» етакчиси Юлия Тимошенко 5,6 фоиз украиналикнинг эътирофига муносиб бўлган, бу миқдор унинг куздаги кўрсаткичидан 1,3 фоизга ошган.

2 321
ЎзА