ЎзА Ўзбек

16.07.2018 09:50 Чоп этиш версияси

Ryanair йўловчилари жабрланди

Ryanair йўловчилари жабрланди
Ryanair ширкатининг 30 нафардан кўпроқ йўловчилари самолёт бортида кислороднинг кескин камайиши ва босимнинг тушиши оқибатида жабрланган ва касалхонага ётқизилган. Гап шундаки, бир неча дақиқа ичида лайнер 11 километр баландликдан 3 километргача пастлаган. Содир бўлган воқеа сабаблари аниқланмоқда, деб хабар бермоқда Евроньюс.

Дублиндан Хорватиянинг Задар шаҳрига учаётган самолёт “Франкфурт-Хан” аэропортига фавқулодда қўндирилди. Жабрланганлар қулоғидан қон келиши, кўнгил айниши ва бош оғриғидан шикоят қилишган. Ҳозирда бир неча киши касалхонада қолмоқда. Ҳодиса вақтида самолётда 189 йўловчи бор эди. Баъзилар тунни аэропортда ўтказишга мажбур бўлишди. Авиакомпания вақтинчалик турар-жой учун тўлов тўлашга тайёр эканини айтган, бироқ меҳмонхоналарда жой йўқлиги муаммо бўлди.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
8 728