ЎзА Ўзбек

15.08.2019 Чоп этиш версияси

Рублнинг пасайиши Тожикистонда ҳам сезилмоқда

Рублнинг пасайиши Тожикистонда ҳам сезилмоқда

Россияда рубль курсининг пасайиши Тожикистонда Россия валютаси курсининг пасайишига сабаб бўлди, дея хабар беради мамлакат Миллий банки.

Сўнгги 10 кунда рубль курси жиддий пасайди ва бугунги кунда бир минг рублга 149 сомони эмас, балки 143 сомони берилмоқда. Рублнинг қулаши минглаб тожик муҳожирлари ва юртидаги оилалари ҳамёнларига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Тожик мигрантларининг ватанларига сўнгги ҳафталарда юбораётган пул жўнатмалари пасайтирилган курс бўйича берилаётган экан.

Миллий банк вакилларининг айтишларича, Россияда рубль курсининг пасайиши шу заҳотиёқ Тожикистонга таъсир кўрсатган.

Россия рубли 2 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп Британияда ДРБ собиқ ходими Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарлангани сабабли Россияга нисбатан санкцияларнинг иккинчи пакетини қўллаши ҳақида эълон қилганидан сўнг бирдан пасайиб кетди. Россияга қарши санкцияларнинг биринчи пакети АҚШ томонидан бир йил муқаддам қўлланилган эди, у ҳам Скрипалларнинг заҳарланиши муносабати билан жорий этилган эди.

1 910
ЎзА