ЎзА Ўзбек

05.08.2020 Чоп этиш версияси

Россияда яратилаётган вакцинадан ЖССТнинг кўнгли тўлмаяпти

Россияда яратилаётган вакцинадан ЖССТнинг кўнгли тўлмаяпти

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фикрича, Россия ҳар бир вакцинани синчковлик билан синовдан ўтказиши ва уларни қўллашда хавфсизлик талабларига амал қилиши лозим. Россиянинг яқин кунларда пайдо бўлиши айтилаётган коронавирусга қарши вакцинаси ҳақида ЖССТ расмий вакили Кристиан Линдмайер шундай фикр билдирди.

«Баъзан айрим тадқиқотчилар нимадир топганини эълон қилишади. Табиийки, бу яхши. Шунга қарамай, ҳатто қўлласа бўладиган вакцина яратилса ҳам, у синовнинг барча босқичларидан ўтиши керак», – деган у. 

Кристиан Линдмайер бу билан вакцинанинг синови ва уни лицензиялаш масаласига ишора қилган.

Бундан олдинроқ Россиянинг коронавирусга қарши илк вакцинаси 10 кундан кейин қайддан ўтказилиши маълум қилинганди. Бу бошқа мамлакатларга қараганда тез. Йил охиригача препаратдан ҳар ойда 10 миллион доза ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

5 243
ЎзА