ЎзА Ўзбек

15.04.2019 19:19 Чоп этиш версияси

Россияда изолятордан қочган хавфли жиноятчилардан 6 нафари ушланди

Россияда изолятордан қочган хавфли жиноятчилардан 6 нафари ушланди

Якшанба куни Тувадаги вақтинчалик сақлаш изоляторидан 9 нафар хавфли маҳбус қочиб кетган. 

Россияда полиция ходимлари якшанба куни Тувадаги қамоққа олинганларни вақтинча сақлаш жойидан қочиб кетган маҳбусларнинг олтитаси қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк сўзларига таяниб хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, 1987 йилда туғилган маҳбуслардан бири Барун-Хемчикский тумани Кизил-Мажалик аҳоли пункти ёнида, 1989 йилда туғилган иккинчи маҳбус эса Ак-Довурак шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ушланган.

Аввалроқ изолятордан қочиб кетган маҳбусларнинг тўрттаси қўлга олингани ҳақида хабар қилинган эди.

Якшанба куни Тувадаги вақтинчалик сақлаш изоляторидан 9 нафар маҳбус қочиб кетган эди. Улар қочишга уриниб, полиция ходимига пичоқ билан ҳужум қилишган. Оқибатда изолятордан қочиб кетишга муваффақ бўлишган.

Таъкидланишича, қочиб кетган маҳбуслар орасида талончилик, босқинчилик ва саломатликка қасддан оғир зиён етказганликда гумон қилинувчилар ҳам бор.

ЎзА
1 879