ЎзА Ўзбек

14.08.2019 Чоп этиш версияси

Россияда иш ҳафтасини қисқартириш таклиф этилди

Россияда иш ҳафтасини қисқартириш таклиф этилди

Россия мустақил касаба уюшмалари федерацияси иш ҳафтасини тўрт кунгача қисқартиришни таклиф қилди.

Иш кунининг камайиши иш ҳақининг пасайишига олиб келмаслиги керак. Бу ҳақда федерациянинг Меҳнат вазирлигига йўллаган мурожаатномасида сўз юритилган. Ҳужжат ташкилот сайтига жойлаштирилган.

Федерация таклифида энг кам иш вақти белгиланган Европада меҳнат самараси ошиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кузатилганини мисол тарзида келтирган.

3 843
ЎзА