ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Россияда иккинчи миллиардер аёл пайдо бўлди

Россияда иккинчи миллиардер аёл пайдо бўлди

“Вести.ру” хабарига кўра, россиялик иккинчи миллиардер аёл “ Wildberries” интернет дўкони эгаси Татьяна Бакальчукдир.

Қайд этилишича, Татьяна Бакальчукнинг онлайн-ретейлер компанияси 4-ўрин билан “Forbes” рўйхатидан жой олган.

“Forbes” маълумотларига кўра, бугунги кунда Бакальчук даромади 1,2 миллиард долларга етган. Ўтган йилда эса унинг компанияси савдо ҳажми ва кўрган фойдаси 602 миллион долларни ташкил этган эди.

Татьяна Бакальчук турмуш ўртоғи билан 2004 йилда ўз бизнесини йўлга қўйган. Дастлаб улар немис каталоглари бўйича аёллар кийим-кечаклари савдоси билан шуғулланган. Ҳозирда “Wildberries” орқали кийим-кечаклардан ташқари, пардоз буюмлари, ўйинчоқлар, спорт ва болалар озуқа маҳсулотлари, маиший электроника, китоблар сотилмоқда. Интернет-дўкон сайтига бир ойда 60 миллион фойдаланувчи киради.

ОАВнинг эслатишича, россиялик биринчи миллиардер аёл Москва шаҳрининг собиқ мери Юрий Лужковнинг рафиқаси Елена Батуринадир. У “Inteco Management” компанияси раҳбари ҳисобланади.

1 865
ЎзА