ЎзА Ўзбек

08.09.2020 Чоп этиш версияси

Россияда Беларус президенти ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда

Россияда Беларус президенти ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда

Россияда Беларус Президенти Александр Лукашенконинг ташрифига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков "РБК" мухбирига маълум қилди.

"Тайёргарлик фаол босқичда. Ташриф яқин кунларда амалга ошиши режалаштирилган", деди Песков.

Маълумот учун, Песков 31 августда Путиннинг Лукашенко билан яқин икки ҳафтада учрашишини айтганди.

Аввалроқ Беларус Президенти Россия бош вазири Михаил Мишустин билан Минскда учрашганди. 

Лукашенко билан учрашув якунига оид фикрларида Мишустин икки давлат муносабатларидаги кўпгина йўналишларда олдинга силжиш кузатилаётганини айтган эди.

3 087
ЎзА