ЎзА Ўзбек

28.08.2019 Чоп этиш версияси

Россия ва Туркия Суриянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

Россия ва Туркия Суриянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

“Россия ва Туркия Суриянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди ва бу мамлакатни ташқи таъсирлар учун қулай ҳудудга айланишига йўл қўймайди”, деди Россия Президенти Владимир Путин Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашуви якунига оид фикрлари давомида.

“Биз бунда масалага Суриянинг мустақил ва ҳудудий яхлит мамлакат сифатидаги мавқеи нуқтаи назаридан қараймиз”, деди Путин Жуковскийдаги авиасалонда бўлган матбуот анжуманида. “Россия сегодня” бу ҳақда хабар берган.

3 248
ЎзА