ЎзА Ўзбек

12.02.2019 10:45 Чоп этиш версияси

Россия ва Туркия Суриянинг Идлиб вилоятида қатъий чоралар кўришга келишиб олди

Россия ва Туркия Суриянинг Идлиб вилоятида қатъий чоралар кўришга келишиб олди Россия ва Туркия Идлибдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича “қатъий чоралар” кўришга қарор қилди. Айни дамда Туркиянинг шимоли-ғарбий чегарасида турк ҳарбийлари минтақани назорат қилишни давом эттирмоқда.

Душанба куни Анқарада Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва унинг Туркиядаги ҳамкасби Ҳулуси Акар ўртасида музокаралар олиб борилгандан сўнг эълон қилинган қўшма баёнотда ҳарбий ҳаракатлар қандай амалга оширилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Туркия, Рoссия ва Сурия ҳукуматининг бошқа хорижий ҳамкорлари сентябр ойида Идлиб шаҳрида қуроллардан ҳоли ҳудуд яратиш учун барча қурол-яроғ ва жангчиларни эвакуация қилиш учун келишиб олди.

Анқара, минтақада ўз фаолиятини кенгайтиришга давом этаётган Ҳайят Таҳрир аш-Шам қуролли гуруҳини қуролсизлантириш ва яксон қилишга ваъда берди.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова ўтган ҳафта Идлибдаги вазият тезда ёмонлашиб бораётганини ва Ҳайят Таҳрир аш-Шам бутун ҳудудни ҳарбий жиҳатдан эгаллаб олишга уринаётганлигини айтган.

ЎзА
1 646