ЎзА Ўзбек

05.02.2020 Чоп этиш версияси

Россия ва Беларусь Президентлари мулоқоти бўлиб ўтади

Россия ва Беларусь Президентлари мулоқоти бўлиб ўтади

7 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин ва Беларусь Президенти Александр Лукашенко учрашади.

“REGNUM” хабарида айтилишича, Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков тегишли саволга “Ҳа, Беларусь Президенти билан бундай учрашувга тайёргарлик кўрилмоқда”, деб жавоб берган.

Песковнинг айтишича, учрашув Россия ҳудудида бўлади. Маълумот учун, 4 февралда Лукашенко Владимир Путин билан учрашишни режалаштираётганини маълум қилганди.

2 116
ЎзА