ЎзА Ўзбек

30.09.2019 Чоп этиш версияси

Россия ва АҚШнинг Арктика масалалари бўйича ўзаро мулоқоти самарали бўлмоқда

Россия ва АҚШнинг Арктика масалалари бўйича ўзаро мулоқоти самарали бўлмоқда

“Бу ҳатто Москва ва Вашингтоннинг бошқа соҳалардаги ҳамкорлиги учун ҳам асос бўлиши мумкин”, деди Россия хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Юрий Аверьянов.

“Российская газета”га берган интервьюсида у икки давлатнинг бу борадаги мулоқоти давом этаётганини айтиб, “Кемачилик хавфсизлиги, балиқ саноати ва илмий соҳадаги ҳамкорлик билан боғлиқ ҳуқуқий меъёрларни мукаммаллаштириш бўйича ишлар муваффақиятли давом этаётганини” таъкидлаган.

2 961
ЎзА