ЎзА Ўзбек

17.01.2020 Чоп этиш версияси

Россия ва АҚШ расмийлари стратегик барқарорлик масалаларини муҳокама қилди

Россия ва АҚШ расмийлари стратегик барқарорлик масалаларини муҳокама қилди

Россия ва АҚШ делегацияси Венада стратегик барқарорлик бўйича музокаралар ўтказди.

Россиянинг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Ульяновнинг Twitter орқали маълум қилишича, миллий делегацияларга Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков ва АҚШ давлат котиби ўринбосари вазифасини бажарувчи Кристофер Форд раҳбарлик қилган.

Форд стратегик ҳужум қуролларига оид учинчи босқични узайтириш учун муқобил вариантлар кўриб чиқилиши лозимлигини айтган. Муддат узайтирилиши америкаликлар томонидан таклиф қилинган.

1 695
ЎзА