ЎзА Ўзбек

22.02.2019 Чоп этиш версияси

Россия ТИВ: “АҚШ Венесуэла мухолифатига қурол-яроғ етказишга тайёргарлик кўрмоқда”

Россия ТИВ: “АҚШ Венесуэла мухолифатига қурол-яроғ етказишга тайёргарлик кўрмоқда”

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШ Венесуэла яқинига махсус хизмат ва техникалар юбораётгани ҳақида маълум қилди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО Венесуэла мухолифатига қурол-яроғ етказиб беришга тайёрларлик кўрмоқда. Шарқий Европа мамлакатлари биридан қурол ва ўқ дориларни сотиб олишни режалаштирган.

РИА Новостининг ёзишича, бу ерда гап йирик калибрли пулемётлар, автоматик гранатомётлар, Зенит ракета мажмуалари ҳақида кетмоқда.

“Жорий йил март ойи бошида юкларни Венесуэлага қўшни давлатлар орқали бир неча партияларда халқаро экспедитор компания транспорт самолётлари билан етказиш режалаштирилмоқда“, дея қўшимча қилган Россия ТИВ вакили. 

Мария Захарованинг аниқлик киритишича, ушбу амалиётга АҚШ ва НАТО Украинанинг “Антонов” компаниясини жалб қилади. Унинг сўзларига кўра, Венесуэлада воқеалар ривожи энг салбий нуқтага етиб келди.

2 013
ЎзА