ЎзА Ўзбек

11.07.2020 Чоп этиш версияси

Россия "террор ҳомийси" бўлса, АҚШ унга нисбатан санкция қўллайди

Россия "террор ҳомийси" бўлса, АҚШ унга нисбатан санкция қўллайди

АҚШ вакиллар палатаси Россияни «террорчилик ҳомийси» деб ҳисоблашни таклиф этувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

"Агар Россия ҳам КХДР ва Эрон сингари мамлакатлар сирасига киргудек бўлса, унга қарши кескин санкциялар қўлланиш эҳтимоли мавжуд", деди ҳужжат муаллифи, демократ Макс Роуз ва Давлат департаментини Россия қўллаб-қувватловчи кучлар террорчиликка алоқаси бор-йўқлигини текшириб қарор қилишга чақирди.

Аввалроқ, тўғрироғи, июнда Конгрессда ташқи таҳдидларга қарши кураш доирасида Россияга нисбатан кескин санкциялар қўллашга оид таклиф билдирилганди.

"Rosbalt.ru” хабарига кўра, айрим республикачиларнинг фикрича, "Россия АҚШ манфаатига тўсқинлик қилиб, дунё миқёсидаги демократияга путур етказмоқда".

Бу ва бунга ўхшаш баёнотларга Москва расман раддия берган.

4 151
ЎзА